Чили пенальтилар сериясида Португалияни мағлуб этди ва КК-2017 финалига йўл олди

Конфедерациялар кубогининг ярим финалидан ўрин олган Португалия – Чили учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланди, пенальтилар сериясида эса Чилининг қўли баланд келди.

Учрашувнинг биринчи бўлими нисбатан сокин ўтди ва жамоаларнинг саноқли ҳужумлари билан эсда қолди. Иккинчи бўлим кетма-кет ҳужумлар билан бошланди. Илк ўн беш дақиқаликда иккала жамоа ҳам бир неча мартта хавфли вазиятлар содир этишга эришдилар. Иккинчи бўлим ярмига келиб ўйин тезлиги бироз ошди, бироқ дарвозаларга тўп киритилмади.

Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб очилмади ва барчаси пенальтилар сериясида аниқлаштириладиган бўлди. Футбол лотореясида чилиликлар дарвозабони Клаудио Браво Португалия термасининг дастлабки учта зарбасини ҳам қайтарди ва ўйин қахрамонига айланди. Шу тариқа ушбу ғалабадан сўнг Чили терма жамоаси Конфедерациялар кубоги финалига йўл олди.

Конфедерациялар кубоги

Ярим финал

Португалия – Чили 0:0

Пеналтилар серияси: 0:3

Португалия – Руй Патрисиу, Соареш, Алвеш, Фонте, Элизеу, Бернарду Силва (Куарежма, 83), Адриен Силва (Моутинью, 102), Вильям Карвалью, Андре Гомеш (Желсон Мартинш, 116), Роналду, Андре Силва (Нани, 76).

Чили – Браво, Медель, Босежур, Хара, Видаль, Эрнандес (Сильва, 112), Варгас (Родригес, 86), Диас, Санчес, Арангис, Исла (Фуэнсалида, 120).

Огоҳлантиришлар: Хара (23), Вильям Карвалью (31), Андре Силва (43), Эрнандес (51), Фонте (96), Алвеш (111), Соареш (114).

Манба: www.uff.uz