Конфедерациялар кубоги-2017. Бугун барча совриндорлар аниқланади

Россия давлатида давом этаётган Конфедерациялар кубоги мусобақаси ўзининг энг ҳаяжонли босқичига етиб келди.

Бугун Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида 3-ўрин ва бош соврин учун курашлар бўлиб ўтади.

Жумладан, Москвадаги «Открытие Арена» стадионида Португалия ҳамда Мексика терма жамоалари бронза медали учун баҳсга киришадилар.

Санкт-Петербургда бўлса Чили ҳамда Германия термалари олтин медаль учун кураш олиб боришади. Кимга бош соврин насиб этади, буни кечроқ билиб оламиз.

Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 17.00 ва 23.00да бошланади.

Учинчи ўрин учун ўйин
17:00 Португалия – Мексика

Финал
23:00 Чили – Германия

Манба: www.uff.uz