Германия – Конфедерациялар кубоги ғолиби!

Россия давлатида Конфедерациялар кубоги мусобақасининг финал учрашуви ниҳоясига етди. Унда Чили ҳамда Германия терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришди.

Қизиқарли кечган ўйинда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, европаликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ягона гол 20-дақиқада Штиндль томонианк киритилди.

Иккинчи таркиб билан мусобақага ташриф буюрган Йоахим Лёв шогирдлари амалда бош совринга эга бўлишди.

Мана мураббий ва тўғри футбол тизимнинг меваси ва натижаси.

Конфедерациялар кубоги
Финал
Чили – Германия 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 20 Штиндль.
Чили – Браво, Медель, Босежур, Хара, Видаль, Арангис (Сагаль, 81), Варгас (Пуч, 81), Эрнандес, Санчес, Диас (Валенсия, 53), Исла.
Германия – тер Стеген, Мустафи, Рюдигер, Хектор, Гинтер, Руди, Киммих, Горетцка (Зюле, 90), Дракслер, Штиндль, Вернер (Джан, 79).
Огоҳлантиришлар: Киммих (59), Видаль (59), Хара (65), Варгас (75), Джан (90), Браво (90), Руди (90).

Манба: www.uff.uz